Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

“ЛОЙИХА”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ- 3037-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 457-модда) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасининг 2018 йил 27 январдаги 05-11-115-сонли ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2018 йил 27 январдаги 26/1-00737-сонли қўшма хатларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғим миқдорлари 1-иловага;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш  ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари
2-иловага;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг минимал миқдорлари 3-иловага;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Қ.Игамбергенов)га вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатиладиган хизматлар тўловларининг тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб бориш топширилсин.

3. Бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар ва ижара тўлови миқдорлари, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ҳамда қийматини ўзида акс эттирувчи маълумотлар  ойнасини бозорлар ва савдо комплексларининг  барча кириш жойларида ўрнатилишини таъминласинлар.

4. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 7 мартдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 138-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров зиммасига юклатилсин.

Orqaga Chop Etish  149 |   06-02-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament Berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 57
  • Ko`rib chiqilmagan: 18
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

19-02-2018
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation