Bosh sahifa /  Yangiliklar /  МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАСИН!
МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАСИН!

Мамлакатимизда ислоҳотлар изчил амалга оширилаётган ҳозирги кунда инсон манфаатлари, айниқса барча тармоқларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига тобора долзарб вазифа сифатида қаралмоқда. Чунончи, қулай шароит ва имкониятлар яратиб берилиши истагида мурожаат этаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма, оғзаки ёхуд электрон мурожаатларини инобатга олиш, талаб ва истакларини ижобий ҳал этиш ва бу борада қатъий назоратни кучайтириш давр талабига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом” ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 30 апрелдаги буйруғи билан тасдиқланган низомга асосан корхона раҳбари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби белгиланган, шунингдек Вазирлик томонидан қабул қилинган буйруқ ва фармойишларида мурожаатларни қабул қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратилиши, ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига қатъий назоратга олиниши ва мансабдор шахсларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги масъулиятини янада кучайтириш қайд этилган.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 2016 йил 4 ноябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини сўзсиз таъминлаш, соҳа йўналиши бўйича ҳар бир келиб тушаётган мурожаатларни атрофлича таҳлил қилган ҳолда фуқароларнинг фикрини, муаммоларини эшитиш, уларни ечимларини топиш ва ўрнатилган тартиб асосида ҳал қилиш мақсадида Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғининг қабул кунлари ҳафтанинг шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 8-00дан               11-00гача белгиланди.

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатининг қониқарсизлиги юзасидан Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасига                 2017 йилнинг 1-ярим йиллик давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 62 та, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг виртуал қабулхонаси орқали 12 та, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ёзма 2 та, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг виртуал қабулхонаси орқали 4 та; ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 4 та; бош прокуратура ишонч телефонига 6 та; инспекциянинг “Ишонч телефони” орқали 10 та; хусусийлаштириш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидан 2 та, матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 1 та, журнал орқали 1 та, бўлинманинг “Ишонч телефони” орқали 32 та, бўлинмага почта орқали 1та жами 137 та мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, кўриб чиқилган мурожаатлардан 8 таси “Ўзбектелеком”АК Бухоро филиали, 8 таси эса “Ўзбекистон почтаси”АЖ Бухоро филиали томонидан корхона айби билан келиб чиққан.

Тезкорлик билан ўзгараётган даврда ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг асосий мақсади аҳолига намунали хизмат кўрсатиш, почта ва телекоммуникация хизмати фаолиятини янада яхшилаш, бу борада бажарилиши лозим бўлган ишлар кўламини кенгайтиришга эътиборни кучайтиришдан иборат бўлмоғи керак.

Шу давр ичида, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан юридик ва жисмоний шахслардан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қабул қилинган ариза, шикоят ёки таклифлари  тез ва сифатли кўриб чиқилди ва ўз ечимини топди. Бу эса юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. 

Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан қабул қилинаётган  мурожаатлар алоҳида назоратга олинган, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланган. Ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш, ўрганиш, таҳлил этиш учун вақт талаб этилади албатта. Агар мурожаатларда кўтарилаётган масалалар муайян ҳудуд, инсонлар ва жамиятимиз учун фойдали, адолатли ва ўринли бўлса бу тараққиётни ривожланишига омил бўлиб ҳисобланади.

 


 

Алоқа, ахборотлаштиришва телекоммуникация

Технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат

инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси

инспектори А.Шарипов

 

Orqaga Chop Etish  273 |   18-08-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 53
  • Ko`rib chiqilmagan: 14
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

21-10-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation