Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Мурожаатлар билан ишлаш-долзарб вазифа!!!
Мурожаатлар билан ишлаш-долзарб вазифа!!!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тартиби барча давлат идоралари фаолиятида мутлақо янги тизимга ўтказилди.

Хусусан, 2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши, давлат органларининг фуқаролар билан доимий мулоқот қилишининг энг долзарб ва устувор вазифаларини белгилаб берди.

Инспекциянинг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасига 2017 йилнинг 6 ойи давомида  жами 137 та ариза ва шикоятлар қабул қилинган бўлиб, шундан 32 таси бўлинманинг «Ишонч телефон» и орқали келиб тушган. Келиб тушган жами 137та мурожаатлардан барчаси ўрнатилган тартибда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар ишлари олиб борилиб, ижобий ҳал этилди.

Жумладан, жорий йилнинг июль ойида Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатининг қониқарсизлиги юзасидан Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасининг “Ишонч телефони” хизматига Жондор тумани Охших ҚФЙ, Кўлиболо қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Фозиловнинг уйига телефон нуқтасини ўрнатиш бўйича боғламасига билдиришига қарамасдан бугунги кунгача мурожаати ижлбий ҳал этилмаганлиги тўғрисидаги,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали  Бухоро вилояти Ғиждувон тумани М.Ашрафий кўчаси 199-уйда яшовчи фуқаро З.Қурбоновнинг уй телефони шу кўчадаги янги коттежлар қурилиши даврида линия ва телефон сим ёғочлари олиб ташланганлиги ва бугунги кунгача телефон линиялари уланмаганлиги тўғрисидаги,

Бухоро шаҳар, Ахмад Борбанд кўчаси, 30/1-уйда яшовчи фуқаро Л.Югайнинг яшаб турган уйига  телефони нуқтаси ва интернет ўрнатилишини 6 йилдан буён кутаётганлиги,  2017 йил 2-чорак давомида  янги станция ўрнатиб, мурожаатчининг уйига телефон туширилиши билдирилган бўлсада бугунги кунгача мурожаат қондирилмаганлиги мурожаатлари  бўлинма томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, мурожаатчиларга  янги телефон нуқталари ўрнатиб берилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кўрсатилаётган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари сифатини яхшилаш, соҳада мавжуд муаммолар бўйича мижозлардан тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида мижозларга хизмат кўрсатиш жойларида Инспекциянинг 237-01-11 рақамли ҳамда Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасининг 223-01-11 рақамли “Ишонч телефони” хизматлари тўғрисидаги эълонлар ташкил қилинган. Бундан ташқари, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатининг бузулишига, истеъмолчилар ҳуқуқларининг поймол қилинишига йўл қўймаслик мақсадида “Ишонч телефони” хизмати тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ҳар чоракда аҳолига ўзбек ва рус тилларида эълонлар берилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, бўлинма томонидан халқ билан мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилиши ташкил қилиниб, жойларда юридик ва жисмоний шахслар билан учрашув давомида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутаётган, долзарб масалалар юзасидан қонуний тушунтиришлар берилиб, муаммоли масалларни қонунан ҳал этилишишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини изчил такомиллаштириб бориш, бу борада сансалорликка йўл қўймаслик ва мурожаатларнинг ечимини ўз вақтида ҳал этиш Инспекциянинг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси фаолиятининг энг муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолади.


 

Алоқа, ахборотлаштиришва телекоммуникация

Технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат

инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси

катта инспектори М.Наврўзова

Orqaga Chop Etish  463 |   24-07-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 55
  • Ko`rib chiqilmagan: 16
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

13-12-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 1 ta

navigation