Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ер-мулк эгалари учун Давлат хизматлари агентлиги томонидан яна бир имконият
Ер-мулк эгалари учун Давлат хизматлари агентлиги томонидан яна бир имконият

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар хамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк хуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармони ижросини таьминлаш чора-тадбирлари хақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июнда 461-сонли қарори қабул қилинди.

     Ушбу қарор талаблари бўйича шу кунга қадар вилятимизда 57 минг нафарга яқин фуқаролардан марказларимизга мурожаатлар келиб тушган. Шундан 20 минг нафарга яқин фуқарога комиссия томонидан ижобий хулоса берилган, 12856 нафар фуқарога туман (шаҳар) хокимининг қарорлари чиқарилиб, фуқаролар уй жойига мулк хуқуқи этироф этилди.

     Хозирги кунда вилоятдаги барча Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида  ахоли томонидан фаол тарзда мулк хуқуқига эгалик қилиш мақсадида аризалар қабул қилинмоқда. Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан қабул қилинган аризалар ўз муддати комиссия ишчи органига юборилмоқда комиссия ишчи органи “Ермулккадастр”давлат корхонаси туман (шаҳар) филиали аризада кўрсатилган манзилга чиққан холда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиб, аризанинг техник режаси шакллантиради ва ариза хамда унга илова қилинган хужжатларни электрон тарзда комиссиянинг бошқа аъзоларига юборади. Комиссия аьзолари 5 иш куни мобайнида ўрганиш натижаларига кўра комиссия ишчи органига кўчмас мулк обьекти бўйича ўз хулосаларини тақдим этади. Хар бир ариза бўйича жами 23 иш куни мобайнида хужжатларни Давлат хизматлари марказига электрон тарзда юборади.

     Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ходимлари аризалар борасида муддат бузулишига йўл қўйилмаслиги учун имкон қадар доимий тарзда ишчи орган фаолиятини назорат қилиб боришади.

     Хулоса ўрнида вилоятимиз аҳолисига шуни айтиш жоизки мазкур қарор жорий йилнинг 1 май кунига қадар давом этади. Шундай экан бир неча йиллар мобойнида қад рослаган иморатингизга эгалик ҳуқуқини қўлга киритинг хамда оилангиз ва ватанингиз фаровонлигига замин яратинг.  

 

Давлат хизматлари Агентлиги

Бухоро вилояти   бошқармаси

 бошлиғи  Қ.Холов

Orqaga Chop Etish  587 |   11-04-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

23-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 8 ta

navigation