Bosh sahifa /  Yangiliklar /  "Биз Ватанга таянчмиз"
"Биз Ватанга таянчмиз"

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, соҳадаги вазият ва амалга оширилган тадбирлар таҳлили ёшларнинг кенг қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги ҳам бор гап.

Жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишда бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилди.

Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.

2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йў¬налиши бўйича Ҳаракатлар стра¬тегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик ¬жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари эътиборга олинган ҳолда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Янги ташкилотнинг асосий вазифалари ва кенг имкониятлари Президентимизнинг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони билан белгиланди.

Жорий йил 20 июль куни Бухоро шаҳридаги Лабиҳовуз мажмуа¬сида "Биз Ватанга таянчмиз" шиори остида ўтказилган байрам тадбири шу билан боғлиқ.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ҳокимлиги маданият бош¬қармаси ҳамда "Ўзбекконцерт" ҳудудий бўлими билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекис¬тон ёшлар иттифоқининг фаол гуруҳлари, юзлаб уюшмаган ёшлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

Уларга ўсиб келаётган навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунча берилди.

Куй-қўшиқларга уланган кеча, болаларнинг шўх-шодон кулгулари ва рақслари чет эллик сайёҳларнинг эътиборини ҳам ўзига тортди.

— Уч кундан бери Бухоронинг тарихий обидалари, қадимий шаҳар кўчаларини кезамиз,—дейди ўзини Антонио деб таништирган испаниялик сайёҳ.— Шаҳрингиз жуда гўзал. Айниқса, ундаги ёшларни айтмайсизми, бир-биридан чиройли. Бу ёшларга бизнинг ҳам ҳавасимиз келди. Уларга омад тилаймиз.

 

Шунингдек, тадбирда "Бухоро ёшлари" газетаси ҳамда унинг қошида тузилган "Парвоз" гуруҳи фаол ёшлари томонидан "Менинг таклифларим ва тилакларим" ва болажонлар учун "Сўздан сўз ясаш" бурчаклари ташкил этилди. Бу ерда ўтказилган баҳс-мунозаралар, қувноқ ўйинлар кечанинг қизиқарли ўтишини таъминлади.

— Қани энди ёшлигимга қайтсам,— дейди Қизил ярим ой жамияти вилоят бўлими раҳбари Шаҳодат Ихтиёрова.—Келажак авлодга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдалансам дейман. Президентимиз ёшларга шундай юксак эҳтиром ва ғамхўрликлар кўрсатмоқдами, демак навқирон авлоддан умиди ниҳоятда катта. Шу ўринда бир таклиф айтсам: хориждаги ёшларни ўз юртига садоқатли қилиб тарбиялаш борасида ҳам бир ¬ташаббус қилинса. Улар Ўзбекистондек жаннатмонанд ўлканинг фарзанди эканидан фахрланишса, айни муддао бўларди. Бу борада биз ёшларни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқини қўллаб-қувватлаймиз, уларга кўмакдош бўлишда куч-ғайратимизни аямаймиз.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида муҳим бўлган таклифлар лойиҳаси, "Камалак" болалар ташкилоти қошидаги "Сардорлар кенгаши"нинг фаолларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шу билан бир қаторда юртимиздаги бугунги тинчлик ва осойишталик акс эттирилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши ҳамда унинг ёшларга берадиган имкониятлари ифодаланган видеоролик ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Оғабек Тўхтаев, Бобуршоҳ Нуруллаев, Ситора Умарова ва "Ҳумо" гуруҳининг хонандалари ижро этган Ватанни мадҳ этувчи наволар кечага ўзгача файз бағишлаган бўлса, шаҳардаги мусиқа ва санъат мактаби, вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази ёш истеъдод соҳиблари ҳамда "Street dance" гуруҳи аъзоларининг қўшиқ ва рақслари барчага аъло кайфият улашди.

 

Orqaga Chop Etish  327 |   26-07-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 53
  • Ko`rib chiqilmagan: 14
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

21-10-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation