Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Фаоллик ва ташаббускорлик — бош мезон
Фаоллик ва ташаббускорлик — бош мезон

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоятдан сайланган сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак" мавзусидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ў.Барноев давлат раҳбарининг маърузаси ҳақида батафсил тўхталди.

Таъкидландики, Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари давом эттирилмоқда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисобот ва ахборот бериш тартиби амалга киритилиб, улар фаолияти устидан таъсирчан депутатлик ва халқ назорати йўлга қўйилди.

Аммо давлатимиз раҳбари маърузасида таъкидланганидек, сиёсий партиялар фаолиятида муаммо ва камчиликлар ҳам мавжуд.Улар ўз электоратига берган ваъдалари, сайловолди дастурларини тўлиқ ҳамда самарали бажармаяпти. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, мазкур Кенгашлардаги партия гуруҳларининг фаолияти талаб даражасида эмас.

Сессияда Ўзбекистон Халқ демократик партияси, "Миллий тикланиш", "Адолат" социал-демократик партиялари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгашлари раҳбарлари ва депутатлар сўзга чиқди. Улар Президентимиз маърузасида белгилаб берилган вазифалар асосида ўз фаолиятларини танқидий баҳолаган ҳолда, ишларни қайта ташкил этиш борасида кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида тўхталишди.

— Давлатимиз раҳбари партиямиз фаолиятига жиддий эътироз билдирди, — деди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси Фармон Аминов.— Бу партия вилоят ва унинг қуйи ташкилотлари, партиядан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларни фаолликка, иш услубини бугунги кун талаблари асосида ўзгартиришга ундамоқда. Шуларни назарда тутиб, кенгаш етакчилик қобилиятига эга ташаббускор ёшларни аниқлаб, уларни кадрлар захирасига киритиш, "Ёшлар қаноти" фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳалар самарадорлигига эришиши лозим. Айни пайтда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, фермерлар, хусусий мулк эгалари, умуман, электоратимизнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда депутатлик назоратини янада кучайтириш чораларини кўрамиз.

Сессияда Президентимиз маърузасида илгари сурилган устувор вазифаларни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг устувор йўналишлари белгиланди.

Сессия йиғилишида халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари фаолиятини янада кучайтиришга эътибор қаратилди. Шунингдек, сиёсий партияларнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳларига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўз сиёсий партиялари дастуридан келиб чиққан ҳолда устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишга доир аниқ таклиф ҳамда ташаббусларни илгари суриш, ўз фаолиятлари ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан ишлаб чиқилган ҳар бир дастур ва лойиҳалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш учун туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларини масъул этиб бириктириш тавсия этилди.

Сессияда, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари томонидан вилоят бошқармалари, корхона ва ташкилотларга юборилган депутатлик сўровларига мутасадди раҳбарларнинг муносабати тўғрисидаги ҳамда вилоят аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи, хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Тадбирда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.Умаров сўзга чиқди.

Orqaga Chop Etish  382 |   26-07-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 53
  • Ko`rib chiqilmagan: 14
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

21-10-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 4 ta

navigation