Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Лебап вилояти вакиллари Бухорода
Лебап вилояти вакиллари Бухорода

Туркманистон Республикасининг Лебап вилояти ҳокими Чаригелди Чарлиев раҳбарлигидаги ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегация 12 август куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Ўзбек ва туркман халқларини умумий тарих, муштарак маданият ва қадриятлар, тил ва урф-одатлардаги ўхшашлик ўзаро боғлаб туради. Икки қардош халқ азалдан бир-бирининг маданиятини бойитиб, савдо-сотиқ қилиб келган, бир дарёдан сув ичган. Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги, сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтарилди.
Бухоро ва Лебап вилоятлари ўртасидаги биродарлик алоқалари ҳам ана шундай дўстлик муносабатларининг амалдаги ифодасидир.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзаро амалий ташрифлари қўшничилик, тенглик, ўзаро манфаатли шерикчилик асосидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, – дейди Турманистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев. – Ўзаро ҳамкорлик доирасида чегараолди ҳудудлари, жумладан, Лебап ва Бухоро вилоятлари ўртасидаги маданий-иқтисодий алоқалар ҳам кенгайиб бормоқда. Бугун Лебап вилояти вакилларининг Бухоро вилоятига ташрифи бунинг ёрқин тасдиғидир.
Меҳмонларга вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ўзаро алоқалар учун хизмат қиладиган имкониятлар, туризм ва бошқа соҳалар салоҳияти бўйича атрофлича маълумот берилди.
Лебап вилояти делегацияси Ўзбекистон Республика Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолияти, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, улуғ аждодимизнинг меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Когон туманидаги “Сиёвуш Комрон фуд” масъулияти чекланган жамиятига қарашли интенсив боғ меҳмонларда катта таассурот қолдирди. 40 гектарлик боғда барча агротехник тадбирлар замонавий технологиялар асосида ташкил этилган бўлиб, ниҳоллар томчилатиб суғорилиши сувни тежаш имконини беради. Келгуси йилдан корхона меваларни экспорт қилишни ҳам йўлга қўяди.
Бухорода қурилиш индустрияси жадал ривожланмоқда. Бунда “Кнауф гипс Бухоро” хорижий корхонасининг муносиб ўрни бор. Бу ерда тайёрланаётган гипскартонларнинг бир қисми Туркманистонга экспорт қилинмоқда. Лебаплик меҳмонлар ушбу корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
“Бухоро бриллиант силк” қўшма корхонаси мамлакатимизда пиллани қайта ишловчи йирик корхоналардан биридир. Меҳмонлар бу ерда энг илғор технологиялар билан жиҳозланган цехларда хомашёдан тола ажратиш, ипак-калава тайёрлаш, ундан мато тўқиш ва матога гул босишгача бўлган жараёнларни кўздан кечирди. Корхона маҳсулотига хорижда ҳам талаб катта. Маҳсулотнинг асосий қисми Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам, Туркия каби давлатларга экспорт қилинмоқда.
Бухоро халқ ҳунармандлиги орасида гиламчилик алоҳида ўрин тутади. Бухоро шаҳридаги гиламчилик маркази фаолияти билан танишган меҳмонлар буни алоҳида эътироф этдилар.
– Қўй жунидан тўқиладиган туркман гиламлари довруғи узоқ хорижда ҳам машҳур, – дейди Лебап вилоятидаги гилам ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Халач" корхонаси директори Чари Сейтниязов. – Сизларда бундай маҳсулот ипакдан тайёрланар экан. Тўқувчиларнинг иш услубидан ҳайратландим. Бухоро гиламлари нечоғли машҳурлигини эшитганман. Бугун уларни ўз кўзим билан кўрдим. Гиламчилик маркази билан танишиш жараёнида ҳамкорлик қилиш режаси туғилди. Биз буюртма асосида Бухоро гиламларини Туркманистонга, туркман ҳунармандлик маҳсулотларини Бухорога етказиб бериш бўйича ишларни йўлга қўйсак, айни муддао бўларди.
Туркманистонлик меҳмонлар қадимий Исмоил Сомоний мақбараси, Лаби ҳовуз мажмуаси, Арк қалъаси, шунингдек, Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасасидан иборат Пойи Калон мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қилдилар.
– Неча асрлардан буён улуғворлиги билан барчада ҳавас уйғотиб келаётган Бухоронинг тарихий ва кўҳна ёдгорликларидан ҳайратдамиз, – дейди туркманистонлик меҳмон Саламат Ҳусаинова. – Бу ердаги ҳар бир обида тарихингиз буюклиги, санъатингиз бетакрорлигидан дарак беради.
Тадбир Нодир девонбеги мадрасасида ташкил этилган концерт дастури билан якунланди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.  

 
Orqaga Chop Etish  344 |   15-08-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 55
  • Ko`rib chiqilmagan: 16
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

14-12-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation