Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Китоб олами” мажмуаси иш бошлади
“Китоб олами” мажмуаси иш бошлади

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ижодкорлар, ноширлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Инсонни баркамол этиб тарбиялаш, унинг маънавий эҳтиёжини таъминлашда китоб, айниқса, бадиий асарларнинг аҳамияти катта. Шунинг учун мамлакатимизда аҳоли, жумладан, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
"Китоб олами"да мамлакатимиз нашриётларида чоп этилган ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, бадиий китоблар, дарсликлар сотуви йўлга қўйилди. Бу ерда китобхонлар учун қатор қўшимча қулайликлар яратилган.
– Китобларни мамлакатимиздаги 118 матбаа корхонасидан шартнома асосида тўғридан-тўғри оламиз, – дейди “Бухоро китоб олами” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Эъзоз Бобомуродов. – Бу китобхонлар эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, матбаа маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.
Китоб савдоси лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 15 янги иш ўрни яратилди. Йил охирига қадар мажмуанинг юқори ва қуйи қаватларида иккита кинозал ишга туширилиши, хизмат фаолияти доирасининг кенгайтирилиши ҳисобига қўшимча 30 янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди. 

Orqaga Chop Etish  425 |   27-07-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 53
  • Ko`rib chiqilmagan: 14
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

21-10-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation