Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ёшлар иттифоқи Пешку туман Кенгаши йиғилиши
Ёшлар иттифоқи Пешку туман Кенгаши йиғилиши

Шу кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилмоқда. Айтиш жоизки, йиғилишлар давомида йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ёшларнинг муаммою ташвишларига бефарқ бўлмаган ҳақиқий етакчи номзодлар сайланмоқда. Ҳар бир туман, шаҳар кенгашлари томонидан ўтказилаётган бундай йиғилишларда ташкилот фаолиятига холисона баҳо бериш, галдаги вазифаларни белгилаб олиш қаторида кенгаш раҳбарияти ва ижроия қўмита аъзоларини сайлаш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пешкў туман кенгашининг кенгайтирилган намунавий йиғилишида иштирокчилар ўз хоҳиш-истакларига кўра қарор қабул қилишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди. Вилоят раҳбари республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди.

Афшона тиббиёт коллежида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда туман ёшлари вакиллари сўзга чиқишар экан, ўз таклиф ва истакларини ўртага дадил ташлашди. Улар туманда спортнинг қатор турлари, жумладан, сузиш ҳамда теннисни ривожлантириш зарурлиги, бунинг учун сув ҳавзаси ва теннис кортига муҳтожликлари, қатор маҳаллалар кўчаларини ойдинлаштириш, яъни уларни тунги ёритгичлар билан таъминлаш жоизлиги, тадбиркорликни бошлашлари учун дастлабки сармояга эга бўлишларига ёрдамлашиш, шунингдек, ҳудуддаги кутубхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш муҳимлигини баён этишди. Бундан ташқари, сўзга чиққанлар ёшлар иттифоқи фаолияти натижадорлигини кучайтириш, бошланғич ташкилотлар моддий-техник базасини янада яхшилашга алоҳида эътибор бериш, уюшмаган ёшлар билан мунтазам алоқада бўлиб, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, йигит-қизлар бандлигини таъминлаш каби бир қатор масалаларга тўхталиб ўтишди ва бу борада ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Вилоят ҳокими томонидан йиғилишда ёшлар билдирган масалалар ечими юзасидан амалий чоралар белгиланди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси этиб Жўрабек Умедов сайланди. Шунингдек, кенгашнинг ижроия қўмитаси таркиби шакллантирилди.

Orqaga Chop Etish  339 |   26-07-2017




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 53
  • Ko`rib chiqilmagan: 14
  • Ko`rib chiqilmoqda: 5
  • Ko`rib chiqilgan: 34

21-10-2017
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefoni murojaatlar statistikasi
Jami murojaatlar – 1813

Baholar

A`lo: 503

Yaxshi: 354

Qoniqarli: 315

Qoniqarsiz: 641

– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation